ЗАМОНАВИЙ ДУНЁДА КОНСУЛЛИК ДИПЛОМАТИЯСИ ВА УНИ ЎРГАНИШДА КОНЦЕПТУАЛ ЁНДАШУВ
Keywords:
Калит сўзлар: консул, консуллик ҳимояси, консуллик дипломатияси, ҳуқуқ принциплари, ҳуқуқий норма, консуллик функциялари, институтционал принциплар, консуллик конвенцияси, консуллик рўйхати, консуллик хизмати, рақамли бошқарув, рақамли дипломатия.Abstract
Консуллик муносабатлари ўзининг специфик жиҳатларига кўра давлатлараро дипломатик муносабатларга янада ёрқин тус беради, мазкур муносабатларни теранлаштиради ва конкретлаштиради. Ўз давлати фуқароларини чет давлатларда ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқи давлатнинг мутлақ ҳуқуқи бўлиб, давлат суверенитетидан келиб чиқади. Шунингдек, бу ҳуқуқ, давлатларнинг миллий қонунчилигида конституциявий норма сифатида расман тасдиқланган нормалар қаторига киради. Ҳар қайси давлатнинг миллий қонунчилиги консуллик ҳимоясини амалга оширишни давлатнинг ташқи сиёсий органлари ваколатига киритади.
Downloads
Published
2025-01-15
Issue
Section
Articles
How to Cite
Гафурова Севара Алишеровна. (2025). ЗАМОНАВИЙ ДУНЁДА КОНСУЛЛИК ДИПЛОМАТИЯСИ ВА УНИ ЎРГАНИШДА КОНЦЕПТУАЛ ЁНДАШУВ. World Scientific Research Journal, 35(1), 106-114. https://scientific-jl.org/wsrj/article/view/10271