ХОЛАТ ФЕЪЛЛАРИНИНГ СИНТАКТИК ВАЛЕНТЛИГИ
Keywords:
Калит сўзлар: ҳолат феъллари, ўзбек тили, инглиз тили, таққослама таҳлил, семантика, грамматика.Abstract
Холат фелларини талқин қилиш ва таснифлаш масаласи кучли назария ва урф-одатларга асосланган. Бу масала, тилшуносликда холат феллариининг функцияларини, маъноларини ва уларнинг ўзаро муносабатларини ўрганишга ёрдам беради. Холат фелларининг динамикаси ва уларнинг контекстга боғлиқлиги тилни чуқур тушунишга имконият берувчи муҳим жиҳатлардир.Ш. Шукуров ta'kidlaganidek :Холат феъллари субъектнинг ҳолатини, туйғуларини, ички кечинмаларини ифодалайди ва уларнинг грамматик хусусиятлари бошқа феъллардан фарқ қилади. Ҳолат феллари ўзбек тилида муҳим ўрин тутади. Улар турли ҳолатларни, мавжудликни, эгаликни, сифатни ва бошқаларни ифодалайди.
Масалан, "бўлмоқ", "кўриниш", "туюлиш", "эга бўлмоқ" каби феллар ҳолат фелларига мисол бўла олади.
Демак, холат феллари моддий асосига (объектига) кўра кенглиги ва мураккаблиги, материяга хос турлича холатларни ўзига “жойлаштириши” билан бошқа семантик майдонга кирадиган фел лексемалардан ажралиб туради. Холатнинг реальлиги, объективлиги, унинг муайян шахс ёки предметда “топланиши”, унда “моддийлашиши” билан боғлиқ экан, демак, логик субʼектнинг мавжудлиги фақат унинг абсолют ҳаракати билан эмас, балки унинг “абсолют” холати билан ҳам ўлчанади. Аниқроги, холат ҳам материянинг яшаш формасидир.(1)
References
1. Эйлер, Ж. Рефлекция: Хизматлашиш ва ўрганишни боғлаш - Студентлар ва жамоаларни боғлаш // Журнал ижтимоий масалалар 58, 2002. – б. 517-524.
2. ЎЗБЕК ВА ИНГЛИЗ ТИЛИДА ХОЛАТ ФЕ’ЛЛАРИ ХУСУСИДА НАЗАРИЙ ҚАРАШЛАР // Рўзметов Ҳамид, UrDU PhD; Маткаримова Озода Рустамовна, UrDU Лингвистика (инглиз тили) магистранти