ОЗУҚА ТУРИ ҲАР ХИЛ БЎЛГАН СУТ ЭМИЗУВЧИ ҲАЙВОНЛАР ЖИГАРИ НЕРВ ТИЗИМИНИНГ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ОЛИК ҲОЛАТИДАГИ РЕАКТИВ ЎЗГАРИШЛАРИ.
Keywords:
Калит сўзлар: озуқа тури, сут эмизувчилар жигари, очлик ҳолатининг жигарга таъсири.Abstract
Ушбу мақолада озуқа тури ҳар хил бўлган сут эмизувчи ҳайвонлар жигари
нерв тизимининг экспериментал очлик ҳолатидаги реактив ўзгаришлари
ўрганилган илмий изланишлар натижалари тахлили асосида ёзилган. Тажриба
учун етук ёшдаги 10 та қуён ва 10 та ит олинди. Тажриба ҳайвонларни тўлиқ оч
қолдириш усулида, яқин (3 сутка) ва узоқ (10 сутка) муддатларда ўтказилди.
Олинган материаллар 12%ли формалинда қотирилди. Гистологик препаратлар
эса Бильшовский-Гросс ва Карновский-Рутс усулларида импрегнация қилинди.
Адренергик нерв толалари қотирилган креостат кесмаларида В.Н.Щвалев ва
Н.И.Жучкова (1979) усулида глиоксил кислотасининг 2% ли эритмасида ишлов
берилиб, ЛЮМАМ-И2 люминесцент микроскопида ўрганилди. Тадқиқот
натижалари шуни кўрсатдики, сут эмизувчи ҳайвонлар жигари нерв тизимида
экспериментал очлик ҳолатида, бир қатор дистрофик ва деструктив ўзгаришлар
кузатилди.