ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ТАҲЛИЛИ ҚУЁНЛАР ЖИГАРИНИНГ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ОЧЛИК ҲОЛАТИДАГИ МОРФОЛОГИЯСИ.
##semicolon##
Калит сўзлар: Озуқа тури, сут эмизувчилар жигари, экспериментал очликда жигар морфологияси.Abstrak
Мазкур мақолада озуқа тури ҳар хил бўлган сут эмизувчи ҳайвонлар
жигари тизимининг экспериментал очлик ҳолатидаги морфологиясига доир
илмий изланишлар натижалари таҳлили баён қилинган. Экспериментал очлик
ҳолати тажриба ҳайвонларига тўлиқ оч қолдириш (озуқа ва сув бермаслик)
усулида олиб борилди. Тажриба яқин (3сутка) ва узоқ (10 сутка) муддатларда
ўтказилди. Тажриба етук ёшдаги 10та қуёнларда ўтказилди. Тажриба
ҳайвонларидан олинган материал 12% ли формалинда қотирилди. Парафин
блокларидан олинган гистологик кесмалар гематоксилин-эозин ва ванн-Гизан
усулларида бўяб ўрганилди. Тадқиқот натижаларидан шу нарса аниқландики,
сут эмизувчи ҳайвонлар жигарида экспериментал очлик ҳолатида ўзига хос
морфологик ўзгаришлар кузатилди.