УЛИНТАСТАТИННИНГ АОРТА-КОРОНАР ШУНТЛАШДАН КЕЙИНГИ ТИЗИМЛИ ЯЛЛИҒЛАНИШ ЖАРАЁНИГА ТАЪСИРИ

Authors

  • Юсупов Жасур Толибович Author

Keywords:

аорта-коронар шунтлаш, сунъий қон айланиш, улинастатин, ИЛ-6.

Abstract

Маълумки, аорта-коронар шунтлаш операциялари турли периоперацион яллиғланиш реакциялари ва операциядан кейин органларга зарар етказувчи жараёнларни келтириб чиқаради. Бу ҳолат юрак, ўпка ва буйракларнинг операциядан кейинги орган дисфункциясига сабаб бўлади, шунингдек, периоперацион касаллик ва ўлим хавфини оширади. Ушбу тадқиқотда 32 нафар беморнинг тиббий маълумотлари таҳлил қилинди. Уларнинг ҳар бирига ишловчи юракда ёки сунъий қон айланиш тизими ёрдамида аорта-коронар шунтлаш амалга оширилган. Протеаза ингибитори - улинастатиндан фойдаланиш яллиғланишни рағбатлантирувчи цитокинлар (ИЛ-6) ва жигар ферментлари (аланинаминотрансфераза ва аспартатаминотрансфераза) даражасини сезиларли даражада камайтирган. Бу эса беморларнинг тезроқ тикланишига ва уларнинг реанимация бўлимида бўлиш муддатларининг қисқаришига олиб келган.

Author Biography

  • Юсупов Жасур Толибович

    Самарқанд Давлат Тиббиёт Университети, анестезиология, реаниматология ва шошилинч тиббиёт кафедраси, Самарқанд, Ўзбекистон

Published

2025-01-06

How to Cite

УЛИНТАСТАТИННИНГ АОРТА-КОРОНАР ШУНТЛАШДАН КЕЙИНГИ ТИЗИМЛИ ЯЛЛИҒЛАНИШ ЖАРАЁНИГА ТАЪСИРИ. (2025). Modern Education and Development, 17(3), 174-181. https://scientific-jl.org/mod/article/view/8965