МУСТАКИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА МАЬНАВИЙ МАДАНИЙ ХАЁТ

Authors

  • Умрзақова Муборакхон Author

Abstract

Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ислоҳотларини амалга ошириш билан бир вақтда маънавий меросимизни, маданий қадриятларимизни тиклаш ва уларни халқимизга етказиш борасида кенг кўламда фаолият кўрсатган. Республика Президенти И.А,Каримов таъкидлаб ўтганидек, маънавиятнинг моҳияти шунчалик кенгки, уни ўлчаб ҳам, поёнига етказиб ҳам бўлмайди. У инсон учун бутун бир оламдир. Жамиятимиз ҳаётида маънавий камолотни тезлаштириш, миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш, миллий қадриятларни ўрганиш мустақилликни мустаҳкамлашнинг асосий вазифаларидан биридир.

Ҳаётимизда маънавий камолотни ривожлантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда – аждодларимизнинг бизгача етиб келган бой маданий меросларини ўрганиш ҳам катта ўрин эгаллайди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қадриятлар, урф – одатлар, буюк ота – боболаримизнинг бизга қолдирган меросларини ўрганиш ва тарғиб этиш учун кенг йўллар очилди. Бу борадаги тадбирлар мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ амалга оширила бошлади.

References

1. И.А.Каримов Истиқлол ва маънавият. Т., “Ўзбекистон”, 1994.

2. И.А.Каримов Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т., “Ўзбекистон”, 1992.

3. И.А.Каримов Ўзбекистон XXI аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т. “Ўзбекистон ”, 1997 й.

4. И.А.Каримов. Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. Т. “Ўзбекистон”, 1997 й.

5. И.А.Каримов. Жамиятимиз мафкураси халқни – халқ, миллатни – миллат қилишга хизмат этсин. Т. “Ўзбекистон”, 1998.

6. И.А.Каримов. “Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз” “Туркистон” газетаси муҳбири саволларига жавоблари. “Туркистон”, 22 январ, 1999 й.

7. Х.Зиёев. Амир Темур давлатининг мафкураси. “Ўзбекистон овози”, 12 октябр, 1995.

8. А.Чориев. Миллий истиқлол мафкураси ва унинг асосий хусусиятлари. “Мулоқот” №4, 1996 й.

9. А.Иброҳимов, Х.Султонов, Н.Жўраев Ватан туйғуси. Т. “Ўзбекистон”, 1996 й.

Published

30.11.2024

How to Cite

Умрзақова Муборакхон. (2024). МУСТАКИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА МАЬНАВИЙ МАДАНИЙ ХАЁТ. JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS, 66(1), 45-46. https://scientific-jl.org/new/article/view/4151