ТИББИЙ-КРИМИНАЛИСТИКА ЭКСПЕРТИЗА ВА ТЕКШИРУВЛАРДА РЕНТГЕНОЛОГИК УСУЛНИНГ АҲАМИЯТИ

Authors

  • Исомидинов Р.Р. Author
  • М.И. Искандаров Author

Abstract

Долзарблиги: Ҳозирги вақтда суд тиббиёти амалиётини рентгенологик текширувларсиз тасаввур қилиш қийин ва қуйидаги мақсадларда қўлланилади:

  • тирик шахсларнинг рентген текширувида суякларда синишлар мавжудлиги, характери, муддати, ёт таначалар локализацияси ва шахслар ёшини аниқлаш;
  • мурдаларда ёт таначалар локализацияси, чақалоқларнинг етуклигини аниқлаш ва бошқалар;
  • тиббий кримналистика бўлимида эса кенг қамровли текширувлар ўтказилади: суяк қолдиқлари бўйича ёшни аниқлаш, суяклардаги синишларнинг характери, муддати, ўқ-отар қуролларидан етказилган жароҳатларда порох заррачалари ва металлизация белгиларини аниқлаш. Мурда ва тирик шахслар экспертизасида, шунингдек ашёвий далилларнинг экспертиза ва текширувларида нафақат шахснинг молекуляр-генетик идентификацияси ва биологик мансублигини аниқлаш ҳамда наркотик ва психоактив моддаларни суд-кимё ва токсикологик-кимё таҳлилларида, балки шахс ва жароҳат қуролларини аниқлаш (тиклаш) каби тиббий-криминалистик тадқиқотларда ҳам юқори технологик текширув усуллардан фойдаланиш кун тартибидаги асосий масалалардан биридир.

Published

28.12.2024

How to Cite

Исомидинов Р.Р., & М.И. Искандаров. (2024). ТИББИЙ-КРИМИНАЛИСТИКА ЭКСПЕРТИЗА ВА ТЕКШИРУВЛАРДА РЕНТГЕНОЛОГИК УСУЛНИНГ АҲАМИЯТИ. JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS, 67(5), 248-249. https://scientific-jl.org/new/article/view/7693