МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА УНИНГ СТРАТЕГИК МОҲИЯТИ
Abstract
Собиқ мустабид совет тузуми ўта мафкуравийлашганлиги билан характерланар эди. Давлат мафкураси шахс ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини камраб олар, ҳар кандай индивудуал, шахсий ташаббусни бўғиб ташлар эди. Буни собиқ тузум мафкура воситасида амалга оширар эди. Мафкура давлат сиёсатининг муҳим атрибутига айланди(2.76).. Бу Х1Х аср бошларида дастлаб Наполеон Франциясида куртак ёзди. “Мафкура” тушунчаси 1807-8 йилларда муомалага киритилди. Бунда йирик иқтисодчи ва жамоат арбоби Дестюрт де Трасининг хизматлари катта бўлган. “Мафкура” (русча “идеология”) деганда жамият ҳаётини ташкил этиш ва бошқаришнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий принциплари мажмуаси тушунилган. Кейинчалик бу тушунча стратегик аҳамият касб эта бошлаган(1.7). Айниқса ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб у ҳатто икки сиёсий тизим (капитализм ва социализм) ўртасида муросасиз ғоявий кураш воситасига айланди. Бу “совуқ уруш” шаклида кечди.
References
1.Генри Киссинжер.Мировой порядок.-М.:АКТ. 2022.656 с.
2.Мухаммад Қуронов.Огохлик:тарих ва замон сабоклари. -Т.:Маънавият. 2015.
3.Иброхим Хўжамуродов.Юсуф Якубов.Ислом:жамият ва шахс. -Т.:Фалсафа ва хукук нашриёти.2007. 112 б.
4.Жумабой Рахимов.Маънавият асослари.-Т.:ТДЮИ.2008.
5.Мухаммад Қуронов.Огохлик:тарих ва замон сабоклари.-Маънавият.2015.112 б.