ЖИНСИЙ АЪЗОЛАР ПРОЛАПСИ БЎЛГАН АЁЛЛАР АНАМНЕЗИДА СОМАТИК КАСАЛЛИКЛАР СТРУКТУРАСИ
Keywords:
Калит сузлар: генитал пролапс, мехнат фаолияти турлари, кин олд ва орка девор тушиши, бачадон тушиши, POP-Q.Abstract
Ушбу мақолада жинсий аъзолар пролапси (ЖАП) бўлган аёлларда
анамнездеги соматик касалликларнинг структураси таҳлил қилинган. ЖАП
аёллар ўртасида кенг тарқалган патология бўлиб, унинг ривожланишида
болаликдаги касалликлар, нафас йўллари инфекциялари, анемия, юрак-қон
томир тизими патологиялари ва варикоз каби омилларнинг ўрни муҳим
ҳисобланади. Тадқиқот доирасида 98 беморнинг маълумотлари таҳлил қилинди,
уларнинг 67 нафари ЖАПнинг оғир шакллари билан I гуруҳга, 31 нафари эса
нисбатан енгил шакллари билан II гуруҳга киритилди.
Натижалар шуни кўрсатдики, болаликдаги касалликлар I гуруҳда 85,1%
ҳолатда, II гуруҳда эса 77,4% ҳолатда кузатилган. Ошқозон-ичак тракти
касалликлари умумий беморларнинг 61,2% да аниқланган бўлса, нафас йўллари
инфекциялари 64,3% ҳолатда қайд этилган. Варикоз касалликлари ва юрак-қон
томир тизими патологиялари беморларнинг сезиларли қисмида учраган.
Жисмоний фаолият ҳам ЖАП ривожланишига таъсир этувчи муҳим омил бўлиб,
уй ва иш шароитидаги жисмоний юкламалар касалликнинг оғир шаклларини
келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди.
Ушбу тадқиқот натижалари ЖАП профилактикаси ва даволашни
такомиллаштириш бўйича янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлигини
кўрсатади. Ана шундай чора-тадбирлар ЖАП билан боғлиқ асоратлар хавфини
камайтиришга қаратилган аниқ стратегик тавсияларни ишлаб чиқиш
имкониятини беради.
References
Адабиётлар
1. Hendrix SL, Clark A, Nygaard I, et al. Pelvic organ prolapse in the Women's Health
Initiative: gravity and gravidity. Am J Obstet Gynecol. 2002;186(6):1160-1166.
2. Bump RC, Norton PA. Epidemiology and natural history of pelvic floor
dysfunction. Obstet Gynecol Clin North Am. 1998;25(4):723-746.
3. Dietz HP, Haylen BT, Broome J. Ultrasound in the quantification of female pelvic
organ prolapse. Ultrasound Obstet Gynecol. 2001;18(5):511-514.
4. Swift SE, Tate SB, Nicholas J. Correlation of symptoms with degree of pelvic organ
support in a general population of women: what is pelvic organ prolapse? Am J
Obstet Gynecol. 2003;189(2):372-377.