ШОШИЛИНЧ КЕСАРЧА КЕСИШ ОПЕРАЦИЯСИДА ИНТРА- ВА ПОСЛЕОПЕРАЦИОН АСОРАТЛАР РИВОЖЛАНИШИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ХАВФ ОМИЛЛАРИНИ БАҲОЛАШ
Ключевые слова:
Калит сўзлар: шошилинч кесарча кесиш, асоратлар, хавф омиллари, эклампсия, плацентанинг олдинда етиши, анамнез, профилактика.Аннотация
Аннотация. Мақолада шошилинч кесарча кесиш операциясида
операциядан кейинги асоратлар ривожланишига таъсир этувчи асосий хавф
омиллари таҳлил қилинган. Ушбу хавф омиллари орасида кечиккан
госпитализация, операцияни бошлашда қарор қабул қилишнинг сустлиги,
анамнезда массив қон йўқотишлар, плацентанинг олдинда етиши ва олдинги
кесарча кесиш операциялари каби омиллар ўрганилди. Ҳар бир омилнинг
операциядан кейинги асоратларга таъсири статистик таҳлил ва ROC-таҳлил
орқали баҳоланди. Тадқиқот доирасида аниқланган маълумотлар хавф
омилларининг аҳамиятини тасдиқлади ва уларни бартараф этиш бўйича аниқ
тавсияларни ишлаб чиқишга йўналтирилган. Шунингдек, ушбу омилларнинг
перинатал ёки операциядан кейинги асоратлар билан боғлиқлиги тўғрисидаги
янги маълумотлар келтирилган. Натижалар шундан далолат берадики, кесарча
кесиш операцияси жараёнида ресурсларнинг етишмаслиги, ташхисдаги сустлик
ва транспортировкадаги муаммолар каби омилларни бартараф этиш орқали
асоратларнинг олдини олиш мумкин. Ушбу маълумотлар келгусида операцияга
тайёргарлик жараёнларини оптималлаштиришда муҳим ўрин тутади. ROC-
таҳлил натижалари (AUC>0,7) хавф омилларининг аҳамиятлилигини тасдиқлаб,
ушбу омилларни камайтириш учун қўлланиладиган профилактик чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлигини кўрсатди.
Библиографические ссылки
Адабиётлар:
1. Каюмова Д.Т., Усманова М.А. "Кесарча кесиш амалиётида учрайдиган асоратлар".
Фундаментал ва клиник тиббиёт ахборотномаси, 2022, №4, саҳ. 117-121.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги. "Кесар кесиш жарроҳлик
амалиёти. Миллий клиник баённома". Тошкент, 2021.
3. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. "Кесарча кесиш амалиёти: глобал
тенденциялар ва регионал фарқлар". ЖССТ, 2020.
4. Valiev Sh.N., Negmadjanov B.B., Kim V.O. Damage to the muscles of the anterior
abdominal wall due to irrational choice of access for abdominal delivery. Tibbiyotda yangi
kun 2020, No4 (34), pp.125-128.
5. Valiev Sh.N., Negmadjanov B.B., Cesarean section: the choice of access as one of the
ways to reduce postoperative complications. Doctor Ahborotnomasi . – Samarkand,
2022.- No2.1 - pp. 57-60.
6. Valiev Sh.N., Negmadjanov B.B. CAESAREAN SECTION IN WOMEN WITH A
UTERINE SCAR. MODERN METHODS OF MANAGEMENT (LITERATURE
REVIEW). Journal of reproductive health and uro-nephrology research. Samarkand, 2022.
No3 - pp. 11-18.