ЖИНСИЙ АЪЗОЛАР ПРОЛАПСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН УСУЛЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
##semicolon##
Калит сўзлар: жинсий аъзолар пролапси, анъанавий гистерэктомия, трансвагинал усул, такомиллаштирилган усул, қин чултоғи пролапси, психо- эмоционал ҳолат.##article.abstract##
Мазкур мақолада жинсий аъзолар пролапсига чалинган беморларда
қўлланиладиган анъанавий ва такомиллаштирилган хирургик усулларнинг
самарадорлиги ўрганилган. Тадқиқот доирасида асосий гуруҳда
(такомиллаштирилган усуллар қўлланилган) ва таққослаш гуруҳида (анъанавий
усуллар қўлланилган) жисмоний тикланиш, асоратларнинг ривожланиш хавфи,
психо-эмоционал ҳолат ва қин чултоғи пролапси рецидиви каби кўрсаткичлар
баҳоланди. Асосий гуруҳда тўқималар тикланишининг ижобий ҳолатлари 88,1%
ни ташкил этган бўлса, таққослаш гуруҳида бу кўрсаткич 41,9% ни ташкил
қилди. Шунингдек, асосий гуруҳда культит ва инфильтрат ҳоллари
кузатилмаган, рецидивлар қайд этилмаган. Таққослаш гуруҳида эса 29%
ҳолларда қин чултоғи пролапси рецидиви кузатилган.
Тадқиқот натижалари жинсий аъзолар пролапсига чалинган беморларни
даволаш жараёнида такомиллаштирилган хирургик усулларни қўллаш
асоратларни камайтиришда ва тикланиш жараёнини тезлаштиришда юқори
самарадорликка эга эканлигини кўрсатди. Шунингдек, мазкур ёндашув
беморларнинг психо-эмоционал ҳолатини яхшилаш ва уларнинг турмуш
сифатини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ушбу тадқиқот натижалари
замонавий амалиётда комплекс ёндашувларнинг зарурлигини таъкидлайди.
##submission.citations##
1. Maher, C., Feiner, B., Baessler, K., & Glazener, C. M. (2013). Surgical
management of pelvic organ prolapse in women. Cochrane Database of Systematic
Reviews.
2. Nygaard, I. E., & Barber, M. D. (2008). Pelvic organ prolapse. Obstetrics &
Gynecology.
3. DeLancey, J. O. (1992). Structural support of the urethra as it relates to stress
urinary incontinence: the hammock hypothesis. American Journal of Obstetrics and
Gynecology.
4. Altman, D., & Väyrynen, T. (2011). Pelvic organ prolapse: a systematic review.
Acta Obstetricia et Gynecologica Scandinavica.