ЎСМИРЛАРДА ҚОМАТ БУЗИЛИШИНИ АНИҚЛАШ, ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА КОРРЕКЦИЯСИДА ТАВСИЯЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ

Authors

  • Эшкабилова Сурайё Тураевна Author
  • Рахимов М.А. Author

Abstract

Тўғри қомат баркамол шахснинг асосий хусусиятларидан бири бўлиб, унинг жисмоний гўзаллиги ва соғлиғининг ташқи ифодасидир. Тўғри қад-қоматнинг аҳамиятини баҳолаш қийин масала: бу нафақат нозик ва чиройли қоматнинг асосидир, балки бутун организмнинг аҳволига боғлиқ бўлган соғлом умуртқа поғонасини ҳам англатади.

Ўзбекистонда олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра бугунги кунда деярли соғлом болалар жами болаларнинг 61-74 фоизини ташкил этади, яъни ўртача 10 нафар боладан 3 тасида таянч-ҳаракат аппаратининг сезиларли деформацияларига (30 % дан 40 % гача) эга.

Адабиётларда ривожланишнинг кўпгина сабаблари мавжуд: туғиш пайтидаги травмалар, экологиянинг бузилиши, нотўғри овқатланиш, болаларни информациялардан ортиқча юкланиши, ҳаракат фаолиятининг пасайиши (гипокинезия), кун тартибининг бузилиши, фон касалликлари (гастрит, кўришнинг бузилиши, ясси оёқлар ва бошқалар). Олдимизга қуйидаги мақсадни қўйдик: қад-қомати нотўғри шаклланган ўқувчиларни аниқлаш ва уларни коррекциясида жисмоний машқларни амалга ошириш.

References

1. Волков М.В., Дедова В.Д. Детская ортопедия. – М.: Медицина, 1980.

2. В.Л.Дубровский, Лечебная физкультура. Учебник для вузов.–М., 2004.

3. Епифанов В.А. Лечебная физкультура. – М.: Медицина, 2001.

4. Захарова Л.И., Двойников С.И., Рябчикова ТВ. и др. Сестринское дело в педиатрии. Руководство. - Самара: ГП Перспектива, 2000.

Published

2025-01-29

How to Cite

Эшкабилова Сурайё Тураевна, & Рахимов М.А. (2025). ЎСМИРЛАРДА ҚОМАТ БУЗИЛИШИНИ АНИҚЛАШ, ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА КОРРЕКЦИЯСИДА ТАВСИЯЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ. PEDAGOGS, 74(2), 108-113. https://scientific-jl.org/ped/article/view/10862